Линклар

logo-print

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қарашли телеканаллар кўрсатувлари сифати ҳақида унинг мухлиси ва танқидчиси баҳслашади.


Сўнгги пайтларда Ўзбекистон телеканалларининг қамрови кенгайиб бораётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ўзбек телевидениелари кўрсатувларини ретрансляторлар орқали қўшни республикаларда кўришади, сунъий йўлдош орқали эса хориж давлатларида ҳам томоша қилишади.

Ўзбекистон ичкарисидаги томошабинларда Миллий телерадиокомпания кўрсатувлари ҳақида икки хил фикр шаклланган.

Агар бир тоифа томошабинлар Ўзбекистон марказий телеканалларини жуда кўнгилочар, хилма-хил кўрсатувларга эга ва муҳим воқеаларни ўз вақтида ёритиб бораётган телевидение деб атаса, иккинчи гуруҳ одамлар бу телеканаллар халқ эмас, фақат ҳукумат хоҳишларини ифода этадиган телевидение сифатида эътироф этадилар.

Бугунги "Баҳс майдони"га ана шу икки гуруҳ вакилларини таклиф этдик.

Юсуфжон Асқаров, ўзбек телевидениеси мухлиси. У Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги коллежда ўқитувчи бўлиб ишлайди.

Фахриддин Тиллаев эса, ўзбек телевидениеси танқидчиси, инсон ҳуқуқи фаоли. Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида истиқомат қилади.

Фахриддин Тиллаев: Мен Ўзбекистон телеканалларини мутлақо кўрмай қўйганман. Сабаби оддий, чунки бошдан охири ҳаммаси ёлғон. Мақтовга тўла нарсалар, олди-қочди гаплар. Ҳозир давр талабига умуман жавоб бермайди. Ҳаётдан мутлақо ажралиб қолган. Бир россиялик сиёсатчи Ўзбекистонга келиб телевидениемизни кўрган экан. Айтган эканки, телевизорда ҳамма ёқ жаннату, ҳаёт эса дўзах, деган экан....

Юсуфжон Асқаров: Ўзбекистон телерадиокомпаниясини фаолиятини ҳозирги нуқтаи назардан уч қисмга бўлиш мумкин. Биринчиси, халқаро ва ички жараёнларга давлат ўз позициясини билдириб бораяпти, иккинчиси, кўрсатувларда халқ иштироки бўлаяпти, учинчиси, кўнгилочар кўрсатувлар. Бу жиҳатдан мен ўзбек телеканалларини кўраман ва унинг янгиликларини қабул қиламан...

Фахриддин Тиллаев: Ўзбекистон телеканалларида тайёрланган кўрсатувлар жуда саёз. Ҳаёт бугунги олиб борилаётган сиёсат билан уйғун тарзда кўрсатилиши керак. Лекин ҳаёт бошқа, телевизор бошқа. Бизда ТВ фақат битта одам, президентга боғланиб қолган. Масалан, мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёев қорасини ҳам кўрсатмайди. Ҳатто одамлар Бош вазир ким эканлигини ҳам билмайди. Қачон қарама концерт, концерт, концерт. Гўёки Ўзбекистонда ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳамма муаммо ечилгандай...

Юсуфжон Асқаров: Толерантлик деган тушунча бор. Ҳамма нарсани информацион оқимга олиб бориб солиштирмаслик керак. Президентимиз айтади, мафкуравий полигон ядровий полигондан ҳам кучли, деб. Бу ерда давлат ўз позициясида турмаса, ўз аҳолисига информацияларни ўз тилида бермаса нима бўлдаи, биласизми? Биз ўзимизни оммавий ахборот воситаларини қўллаб қувватлашимиз керак, деб ўйлайман...

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG