Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар давом этмоқда


Эрон ядровий дастури бўйича бош музокарачиси Саид Жалил.

Эрон ядровий дастури бўйича бош музокарачиси Саид Жалил.

Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари сешанба куни Москвада Эрон ядровий дастури борасида музокараларни иккинчи кун давом эттирди.

Расмийларга кўра, душанба кунги сўзлашувда сезиларли муваффақиятга эришилмаган.

Сўнгги икки ой давомида Эрон билан АҚШ, Британия, Германия, Россия, Хитой ва Франция вакиллари ўртасида Истанбул ва Бағдод шаҳарларида бўлиб ўтган музокаралар натижасиз тугаган.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаган.

Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадга қаратилганини иддао қилиб, етакчи давлатлардан атом реакторида ёқилғи сифатида фойдаланиш учун уранни бойитиш ҳуқуқига эга эканини тан олишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG