Линклар

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак клиник ўлимни бошдан кечирган бўлиши мумкин. Бу ҳақда бир қатор ахборот агентликлари хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, 84 ёшли собиқ президент қамоқхонадан ҳарбий касалхонага олиб келинганида юрак хуружига учраган ва клиник ўлим ҳолатига тушган.

Бироқ Муборакнинг яқинлари ва адвокати бу хабарни рад этишиб, собиқ президент айни дамда бехуш эканини ва унга сунъий нафас олиш аппарати бириктирилганини айтишмоқда.

Эслатамиз, жорий йилнинг 12 июн куни Мисрни қарийб 30 йил бошқарган Ҳусни Муборак намойишчилар ўлими ва бошқа жиноятлар учун бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилган эди.
XS
SM
MD
LG