Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Мексикада ўтаётган Катта йигирмалик йиғинидан фойдаланиб, Хитой лидери Ху Цзин Тао билан учрашмоқчи.

Йиғин кун тартибидан ташқарида уюштириладиган учрашувда Обама Суриядаги бўҳронни тўхтатиш учун Пекинни ҳамкорликка чақириши кутилмоқда.

Хитой ҳукумати Россия билан биргаликда БМТнинг Башар Асад режимига қарши санкцияларига тўсиқ қўйиб келади.

Шунга қарамасдан, Хитой ва Россия ҳукуматлари Сурияга юборилган кузатувчилар миссиясини ва Кофи Аннан таклиф этган тинчлик режасини қўллаган эди.

АҚШ президенти Барак Обама душанба куни Мексикада Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG