Линклар

logo-print
Ўзбекистонлик футбол ҳаками ассистентлари Рафаэл Илёсов ва Маъмур Саидқосимов 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ўйинларига бориши мумкин бўлган заҳира ҳакамлари рўйхатига киритилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси маълумот тарқатди.

Бунга қадар ўзбекистонлик рефери Валентин Коваленко Осиёдан танлаб олинган ҳакамларнинг заҳира рўйхатига киритилганди. Агар Коваленко жаҳон чемпионатида хизмат қиладиган ҳакамлар рўйхатига киритилса, унга қанотларда айнан Рафаэл Илёсов ва Маъмур Саидқосимов ёрдам беришади.

Эслатамиз, Бразилиядаги жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган асосий номзодлар орасида ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ҳам бор. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради.
XS
SM
MD
LG