Линклар

БМТ кузатувчилари, ҳужумларга учраётганига қарамасдан, Сурияда қолади. Бу ҳақда кузатув миссияси раҳбари генерал Роберт Муд маълум қилди.

Сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Суриядаги вазият бўйича ўтказилган ёпиқ учрашувда қатнашган Роберт Муд Суриядаги кузатув миссиясини тўхтатиш ҳақида гапиришга анча эрталигини айтди.

Сўнгги 10 кун ичида авж олган отишмалар туфайли БМТ Суриядаги 300 кузатувчининг миссияси хавфсизлик важидан тўхтатилгани ҳақида эълон қилган эди.

Сурияда 14 ойдан бери давом этаётган тўқнашувларда 14 мингдан зиёд одам қурбон бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG