Линклар

logo-print
WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Эквадор ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ассанж айни дамда Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида бошпана топган.

Эквадор ташқи ишлар вазири Жулиан Ассанжнинг аризаси Эквадор ҳукумати тарафидан ўрганилаётганлигини маълум қилди.

Британия суди Ассанжни Швецияга депортация қилиш қарорини чиқарган эди. Швеция ҳукумати WikiLeaks асосчисини икки аёлга нисбатан жинсий тажовузда айбламоқда.

Жулиан Ассанж ўзига нисбатан қўйилаётган айбларни АҚШ томонидан кескин қаршиликка учраган WikiLeaks сайтидаги махфий ёзишмалар туфайли амалга оширилаётган тазйиқ дея талқин этмоқда.

Ассанж асос солган WikiLeaks сайти АҚШ дипломатик ёзишмаларига доир минглаб махфий ҳужжатларни ошкор қилган эди.
XS
SM
MD
LG