Линклар

logo-print
Евро-2012 ўйинларига мезбонлик қилаётган Украина чемпионатни тарк этишга мажбур.

Донецк шаҳрида ўтган D гуруҳи учрашувида Украина терма жамоаси Англия термасига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиндаги ягона голга дисквалификация сабаб олдинги учрашувларда қатнаша олмаган Уейн Руни муаллифлик қилди.

D гуруҳидаги иккинчи жуфтлик Франция-Швеция учрашувида 2:0 ҳисоби билан шведларнинг қўли баланд келди.

Бироқ бу ғалаба гуруҳ аутсайдерлари қаторига қўшилган шведлар учун фойда келтирмади.

Шундай қилиб, D гуруҳидан чорак финалга 7 ва 4 очко олган Англия ва Франция терма жамоалари йўлланма олишди.

Евро-2012 чорак финал ўйинлари 21 июн куни Чехия ва Португалия ўртасидаги учрашув билан бошланади.
XS
SM
MD
LG