Линклар

Украиналик таниқли футболчи Андрей Шевченко миллий терма жамоадаги фаолиятини тугатганини эълон қилди.

Сешанба куни Евро-2012 ўйинлари гуруҳ босқичидаги Англия терма жамоасига қарши ўтган учрашув 35 ёшли Шевченко учун Украина термасидаги сўнгги расмий ўйин бўлди.

D гуруҳи ўйинлари доирасида Англияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган Украина Евро-2012 чорак финалига йўлланмани бой бериб, чемпионатни тарк этишга мажбур бўлди.

ФИФА тарафидан 2004 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Андрей Шевченко ўз фанатлари билан хайрлашиш учун терма жамоанинг ўртоқлик учрашувида қатнашади.

"Милан", "Челси" ва Киевнинг "Динамо" футбол клубларида фаолият юритган Шевченко Украина терма жамоасида жами 111 маротаба майдонга тушган ва уларда 48 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган.
XS
SM
MD
LG