Линклар

20 июн БМТ томонидан Жаҳон қочқинлар куни деб эълон қилинган ва шу куни халқаро ташкилотлар дунëдаги ўнлаб миллион қочқинлар муаммоларига аҳамият қаратишга уринадилар.

БМТ қошидаги Қочқинлар бўйича Олий комиссарлик эълон қилган рақамларга кўра¸ ҳозирги кунда дунë миқëсида 43.7 миллион қочқин ëки ўз мамлакати ичида кўчиб юришга мажбур бўлган одам бор.

Душанба куни комиссарлик эълон қилган ҳисоботда айтилишича¸ 2011 йилда жаҳонда яна 800 мингдан ошиқ янги қочқин пайдо бўлган.

Бу эса 822 минг қочқин қайд этилган 2000 йилдан кейинги энг катта рақамдир.
2011 йилда қочқинлар сонининг кўпайиши асосан Ливия¸ Судан ва Сомалидаги ҳарбий можаролар билан изоҳланмоқда.

Айни пайтда¸ 2001 йилдан бери НАТО қўшинлари хавфсизлик устидан назорат қилиб келаëтган Афғонистон дунëга энг кўп қочқин бераëтган мамлакат бўлиб қолмоқда.

Бугун дунëда мавжуд қочқинларнинг 2 миллион 700 мингдан ошиғи афғонистонликлардир.
XS
SM
MD
LG