Линклар

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасининг қозоқ томонида бир ҳафтадан кўпроқ туриб қолган чет эл юк машиналари яна Ўзбекистон ҳудудига ўтказила бошланди.

Бу ҳақда Қозоғистон ахборот агентликлари мамлакат Божхона назорати комитетига таяниб хабар тарқатди.

“Бугунга келиб биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида муаммо ҳал этилди ва 19 июндан бошлаб ўзбек томони автоуловларни ўз ҳудудига киритиш учун қайддан ўтказишни бошлади"¸ дейилади Қозоғистон божхона идораси баëнотида.

20 июн куни билдирилишича¸ “Тажен” божхона пунктида 200 дан ошиқ хориж юк машиналари тўпланиб турибди¸ ўзбек томонида 19 июн куни фақат 40 та юк машинасининг мамлакат ичига киритилишини расмийлаштирган.

Қозоғистон билан чегарада хориж юк машиналарининг тўпланиб қолишига Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг бу турдаги автоулов воситаларининг чегарадан кириши ва мамлакат ҳудудидан ўтишига оид тартибни ўзгартиргани сабаб бўлди.

Авваллари хориж юк машиналари Ўзбекистон ҳудудига ўтиш учун рухсатни чегара пунктларида олган бўлсалар¸ эндиликда улардан транзит визасини олдиндан олиш талаб қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG