Линклар

Германия Канцлери Ангела Меркел Германия ва Греция футбол жамоалари ўртасидаги УЕФА чорак финал ўйинини томоша қилиш учун Полшага сафар қилади.

Беллашув жума куни Гданск шаҳрида бўлади. Футбол бўйича Европа чемпионатига бу йил Полша ва Украина мезбонлик қилмоқда.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг сиëсий асосда жазоланганини таъкидлаëтган Европа Иттифоқи раҳбарлари унинг қамоқхонадаги шароити хусусида хавотир билдирганлар ва Германия расмийлари ҳам Украинадаги Европа футбол мусобақаларини бойкот қилиш эҳтимолини кўриб чиқишаётганди.

Чемпионатнинг финал ўйини айнан Киевда бўлади.
XS
SM
MD
LG