Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:42

Тулузда қуролли шахс одамларни гаровга олди


Франциянинг Тулуз шаҳридаги банкларнинг бирида қуролланган шахс бир қанча одамни гаровга олган.

Ал Қоида террор ташкилотига алоқадорлигини даъво қилаётган қуролдор зудликда полиция музокарачилари билан учрашишни,акс холда қўлга олган одамларни ўлдириш билан пўпса қилмоқда.

Уни қўлида қанча одам гаровда экани маълум эмас. Банк биносини полиция ўраб олган.

Франция жануб-ғарбида жойлашган Тулуз шаҳрида уч ой аввал Муҳаммад Мера исмли шахс яҳудий мактабларнинг бирида тўрт одамни отиб ўлдирган эди.
XS
SM
MD
LG