Линклар

Wikileaks сайти асосчиси Эквадор элчихонасида


Британия расмийлари Wikileaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж ўзга мамлакат элчихонаси ҳудудида эканини тасдиқлашди.

Лондон полицияси вакили Ассанж Эквадор элчихонасидан чиқиши билан, гаров эвазига озод этиш тўғрисидаги тартибни бузгани учун қўлга олинишини айтди.

Эквадор ички ишлар вазирининг айтишича, жаноб Ассанж бошпана сўраб мамлакатнинг Лондондаги элчихонасига мурожаат қилган.

Британия полициясига кўра, бу билан Жулиан Ассанж келишилган тартибни бузган.

Соат кечки 22 дан эрталаб 8 гача уйида бўлиши талаб қилинган Ассанж сешанба куни тунни Эквадор элчихонасида ўтқазган.

14 июнда Британия Олий маҳкамаси Ассанжга Швецияга чиқариб юбориш ҳукмини қайта кўриб чиқишни рад қилганди.

Швеция ҳукумати Жулиан Ассанжнинг 2010 йил Стокхолм шаҳрида бир аёлни зўрлаганлик ва бошқасига жинсий тажовуз қилиш айблови бўйича сўроқ қилинишини истайди.

40 ёшли австралиялик айбланувчи ўзига қўйилган айбловларни рад этади, улар сиёсий сабабларга асосланганини айтиб келади.

Ассанж раҳбарлигидаги Wikileaks сайти Пентагон ва Американинг бошқа давлат идораларининг махфий маълумотларини оммага эълон қилиши ортидан ном қозонган.
XS
SM
MD
LG