Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:42

Ўзбек рассомининг асари Гиннес китобига кириши мумкин


Ўзбекистонлик рассом Леким Ибрагимовнинг “Мингта фаришта ва бир сурат” мега-полотноси Гиннес рекордлар китобига киришга даъвогарлик қилмоқда.

Асар 1000 та бадиий жиҳатдан якунланган алоҳида картиналардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида фаришта тасвирланган.

Ушбу мингта қисм охир-оқибатда шарқ афсоналари мавзусидаги ўз сюжетига эга 528 квадрат метр катталикдаги картинани шакллантиради.

Леким Ибрагимовнинг бу асари 9-21 июль кунлари Прагадаги Incheba Expo кўргазмалар марказида, кейин эса Мадриддаги очиқ майдонда намойиш этилади.

Гиннес рекордлар китоби қўмитасига кўра, Ўзбекистон халқ рассомининг лойиҳаси бир қатор кўрсаткичлар бўйича ноёб ва рекордга муносибдир.
XS
SM
MD
LG