Линклар

logo-print

18 июн соат кундузги 2-3лар чамаси Андижон вилоят Миллий банкига келган 60 ëшлардаги кишининг ўлимига ўз автомобили сабаб бўлди.


Банк мижози оқ рангдаги Lacetti машинасида келган¸ катта йўлнинг бўйига парковка қилиб машинадан тушган ва шу пайтда автомобил ичида банкда керак бўладиган ҳужжатларни эсдан чиқариб қолдиргани эсига тушиб¸ автомобил ойнасидан бошини тиқиб ҳужжатга қўл чўзган пайтда эшикларни блокировка қилиш тугмаси босилиб кетган.

Шу пайтда машина ойналари ëпилишни бошлаган ва раҳматлик бошини чиқаришга улгуролмай қолган ва дарҳол бўғилиб ўлиб қолган.

Lacetti машинаси ойнаси жуда тез кўтарилади ва ойнасининг сифати жуда яхши. У одам ҳатто ойнани уриб ҳам синдира олмай қолган.

Ҳозирги замонавий сигнализацияларда пултни босишингиз билан очиқ қолган ойналарни ҳам ëпиш функцияси бор. Шу функция ишлаб кетган. Жуда ачинарли ҳол!
XS
SM
MD
LG