Линклар

logo-print
FIFA президенти Зепп Блаттер Украина ва Англия жамоалари ўртасидаги кечаги футбол ўйинидан сўнг тўп дарбоза чизиғини кесиб ўтганини автоматик қайд этувчи технология жорий этилиши зарурлигини таъкидлади.

Жаноб Блаттер кечаги ўйиндан сўнг бундай технология зарурат эканини қайд этган.

Евро-2012 чемпионатининг Украина ва Англия ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинда тўп Англия дарбозаси чизиғини кесиб ўтганига қарамай, ҳакам голни ҳисобга олмади.

Шундай қилиб, Англия чорак финалга йўўланма олди. Чемпионат мезбони Украина турнирни тарк этди.

Эртага чорак финалда Чехия ва Португалия жамоалари учрашади.
XS
SM
MD
LG