Линклар

logo-print

"Москва-Тошкент поездида ўзимизнинг проводниклар Қозоғистон чегарасида ўзимизнинг болаларни подстава қилиб талон-тарож қилдираяпти"¸ дейди Москвада ишлаëтган Абдумутал.

“Ҳоким яшириб қўйган боғни сотaяпти”

дейди Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Бешчашма” қишлоғидан қўнғироқ қилган Ғулом Ўринов.

- Бизнинг “Бешчашма” хўжалигида боғ бор. Ўша боғнинг эгалари бир неча йилдан бери, 10 йилдан бери давлатга солиқ ҳам тўламайди, давлатга ҳосил ҳам бермайди. Ҳоким баъзи одамларга землямер билан пуллаб ноқонуний деҳқон хўжалиги қилиб сотаяпти.

Озодлик: Боғни сотаяптими?

- Ҳа. Ўзи мумкин эмас. Бош вазирнинг, президентнинг қарори бор. Ҳеч қандай мумкин эмас у жойдан деҳқон хўжалиги қилиб бериш, участка қилиб бериш. Лекин ҳокимият сотаяпти. Ҳоким ҳам президентнинг одамику. Нима учун у қарорга қарши чиқиб шу ишни қилади? Фермерларни йириклаштириш даврида ҳамма фермерларни қўшиб, боғларни қўшиб оптималлаштирди. Нима учун у боғни яшириб қолдириб бу ишни қилаяпти у, дейди чироқчилик Ғулом Ўринов.

“Ўзимизнинг проводниклар “подстава” қиляпти”

дейди “Москва-Тошкент” йўловчи поезида ишлаётган йўл кузатувчиларидан шикоят қилар экан, Москвада ишлаётган Абдумутал.

- Москва-Тошкент поездида ўзимизнинг проводниклар Қозоғистон чегарасида ўзимизнинг болаларни подстава қилиб талон-тарож қилдираяптида. Масалан у ердан келишда поездга чиқишда 1000 рубл бер дейишар экан. Мен ўзим самолëтда бориб келаман. Агар поездга чиқишда 1000 рубл бермайдиган бўлса, подстава қилиб, пулларини олдириб, қийнаб шунақа қиларканда. Ўнтача бола келдида. Ўзим вокзалда кутиб олдим. Энди шунақанги аянчли гапларни гапираяпти. Поездларнинг проводниклари, тўғриси уларда пул кўпайиб кетганда, бундай ўйлаб қарасам одамни менсимайди. У ëқдан бу ëққа тушиб қолсаю ўзлари билади. Улар аферист нима бўлиб кетганда. Одамни менсимасдан қийнайдида тўғриси. Болалар келаяпти, бировдан қарз олиб келади, йўлда яна шунча азоб. Айнан Москва-Тошкент. Тошкент-Питерники ҳам унақа эмас. энди йўлда юрамиз. Ўзим таксичилик қиламан. Тошкент-Москва, Тошкент-Новосибирск проводниклари умуман наглий бўлиб кетган, дейди Москвада ишлаëтган Абдулмутал.

“Очил акани радио ичидан тортиб олгим келди”¸

дейди “Баҳс майдони” эшиттиришига муносабат билдирар экан Москва шаҳрида яшаётган суҳбатдош.

- Просто мен ҳайрон бўлиб ўтираман, ўтираман, мана ҳозир сиз билан ўзбек тилида гаплашаяпман. Бир-иккита одам бор фақат гаплашадиган. Бу ерда минг хил ўзбек юрибди. Ҳаммасини кўрамиз, бошқа қиламиз. Қилаëтган эшиттиришингларда қанақадир одамларни, мен ëзиб олсам бўларкан, оқшом тўлқини дейсизми, бошқа дейсизми ўтириб қолганимда кофе ичиб, ўзбекча гапирганини эслагим келадида. Бир программани олиб борасизку. Ҳозир асабим ўйнаб турувди. Очил аками, бир нима дейди. Инопланетянинми у, космосдан тушган одамми билмайман. Ҳақиқий бечора одам тушунтириб ëтибди. Оллоҳдан, бошқадан, у ëқ бу ëқ дейди, экран ичига қўлимни тиқиб бўйнидан ушлаб тортиб чиқаргим келаяптида. Қайси ëш бола ўйнаш, паркка бориш ўрнига пахтага чиқаман дейди? Постоянно ўша одамни топиб олгансизлар. Билмайман қаерда ишлайди, ким бўлиб ишлайди у, программа қилиб ëзиб бериб қўясизларми қўлига сен жавоб бергин, бу ëқдан сен жавоб бергин қилиб. Ҳеч тушуна олмайман Озодликни. Менга энг зўр программа Озодлик деб айтишган, дейди Москва шаҳрида яшаëтган суҳбатдош.

*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG