Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:26

АҚШ Ўзбекистонни болалар мажбурий меҳнати учун танқид қилди


АҚШ давлат департаментининг Одам савдосига оид янги ҳисоботида Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда болалар мажбурий меҳнати учун танқид қилинади.

Ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатни тўхтатиш йўлида жиддий чора тадбирларни бошлашга, одам савдосига, болаларни ноқонуний меҳнатга мажбурлашга аралашган ҳукумат мулозимларини текшириш ва маҳкамага тортишга чақирилган.

Шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотини мажбурий меҳнат ҳолатларига доир мустақил текширув ўтказиши учун мамлакатга киришига изн берилиши сўралган.

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботига кўра, бугунги кунда жаҳонда камида 21 миллион киши мажбурий меҳнат, вояга етмаган ҳолда аскарликка ва ё фаҳшга мажбурликда яшайди.

Ҳисоботда шунингдек, Ўзбекистон ҳануз одам савдоси манбайи бўлган давлатлардан бири сифатида келтирилади.

Ўзбек аёллари Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Исроил, Жанубий Корея, Тайланд ҳамда Туркия каби давлатларда фоҳишаликка мажбурланаётган бўлса, эркаклар Россия ва Қозоғистонга алдов йўллари билан олиб кетилиб, сотилмоқда.

Кузатувчилар Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда одам савдоси муаммосини тан ола бошлагани ва унга қарши баъзи чоралар кўраётганини эътироф этишади.
XS
SM
MD
LG