Линклар

logo-print

Ҳусни Муборакнинг ўлим ëқасида экани айтилмоқда


Тўшакка михланган собиқ ҳукмдор.

Тўшакка михланган собиқ ҳукмдор.

Мисрдаги давлат агентликлари саломатлиги ўта ëмонлашган собиқ президент Ҳусни Муборакнинг қамоқхонадан касалхонага кўчирилгани ҳақида хабар тарқатди. Аммо мамлакатни бошқараëтган Олий ҳарбий кенгаш бу ҳақда тагли сукут сақламоқда.



2011 йил февралида ҳокимиятдан ағдарилган 84 яшар Ҳусни Муборак умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда.

Қамоқхона расмийларининг маҳаллий матбуотга билдиришича¸ сешанба куни Муборак бирваракайига юрак хуружи ва инсультга учраган.

Бу хабар ортидан Миср бўйлаб Муборакнинг ўлгани ëхуд қамоқхонадан чиқиш учун баҳона топилгани ҳақидаги овозалар тарқаб кетди.

Бу овозаларга жавобан собиқ президент адвокатлари ва мамлакатни бошқараëтган генераллар Муборак саломатлиги жиддий ëмонлашганига қарамай¸ унинг ҳамон тирик экани ҳақида баëнот бердилар.

Чоршанба куни Миср хавфсизлик расмийлари мамлакатни 32 йил идора қилган Муборак аҳволининг барқарорлашгани ва ўзи нафас олаëтганини билдирдилар.

Собиқ ҳукмдор саломатлиги кўпдан бери мисрликлар орасида турли миш-миш ва тахминларга сабаб бўлиб келмоқда.

Аксар мисрликлар Миср ҳарбий-ҳаво кучлари генерали бўлган Ҳусни Муборакни қамоқдан чиқаришга уринаëтган ҳарбийлар унинг соғлиғини баҳона қилаëтганига ишонадилар.

Айрим қуйи даражадаги хавфсизлик ходимларининг Ғарб матбуотига шипшитишича¸" Ҳусни Муборак қаттиқ юрак хуружига учради ва касалхонага кўчирилди"¸ деган гап аслида собиқ президентни Мисрдан олиб чиқиб кетиш учун ўйлаб топилган баҳона бўлиши мумкин.

Айни шундай¸ Муборакдан кейинги навбатдаги президент ким бўлишига оид Марказий сайлов қўмитаси баëнотини энтикиб кутаëтган мисрликларнинг кўпчилиги собиқ диктаторнинг ўлим ëқасида экани аслида уни қочириш режасининг бир қисми эканини тахмин қилмоқдалар.

Муборакнинг ўлим тўшагида эканига оид хабар Қоҳиранинг Таҳрир майдонига йиғилиб¸ ҳарбийлар бошқаруви тугатилишини талаб қилаëтган намойишчилар орасида бир зумда ëйилди.

Бу хабар¸ кузатувчиларга кўра¸ мамлакатдаги сиëсий қалтисликни янада оширмай қолмади.

Шундоқ ҳам конституциявий бўҳронга юз тутган Мисрда якшанба куни бўлиб ўтган иккинчи босқич сайловларда президентликка даъво қилган иккала номзод ҳам ўзини ғолиб деб эълон қилди.

Сайлов расмий натижалари эълон қилинмай туриб¸ Мусулмон биродарлиги номзоди Муҳаммад Мурсий ва Миср ҳарбийлари номзоди Аҳмад Шафиқ тарафдорлари узоқ курашга ҳозирланмоқдалар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG