Линклар

Миср давлат телеканалининг билдиришича, мамлакатда президентлик сайлови натижаларини эълон қилиш бошқа кунга қолдирилди.

16-17 июн кунлари ўтган президентлик сайлови натижалари бугун эълон қилиниши режалаштирилган эди. Бироқ Миср сайлов комиссияси экспертлар номзодлардан келиб тушган аризаларни текшириш учун қўшимча вақт сўраганини билдирди.

Президентлик сайловининг иккинчи босқичида иштирок этган икки номзод – “Мусулмон биродарлар” вакили Муҳаммад Мурсий ва собиқ Бош вазир Аҳмад Шафиқ сайловда ўзлари ғолиб бўлганини иддао қилмоқда.

Миср сайлов комиссиясига 400 шикоят келиб тушган. Шунинг учун ҳам сайлов натижалари қачон эълон қилиниши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG