Линклар

ҲАМАСнинг жанговор қаноти ҳисобланган “Ал Қассам биргадаси” Исроилга қарши ўқ отишни тўхтатишга тайёр эканини билдирди.

Мазкур гуруҳ сўнгги уч кун мобайнида Исроил ҳудудини Фаластиндан туриб ўққа тутаётган эди.

Исроилнинг душанба кунидан бошлаб Ғазо минтақасига уюштираётган авиаҳужумларида 18 фаластинлик ўлдирилгани хабар қилинмоқда. ХАМАС жангарилари ҳужуми оқибатида бир нечта исроиллик яраланган.

Ўт отишни тўхтатиш юзасидан Миср ўртамчилигида музокаралар олиб борилди. Музокараларда “Ал Қассам биргадаси” Исроил ҳужумларни бас қилса, ўт отишни тўхтатишга тайёр эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG