Линклар

logo-print
Руминиянинг коррупцияда айбланиб икки йилга қамалган собиқ Бош вазири Адриан Нэстасе пайшанбага ўтар кечаси ўзини-ўзи ўлдиришга ҳаракат қилди.

Маълумотга кўра, у ўзини отган ва яраланган. Нэстасе зудликда касалхонага етказилган.

Нэстасе Руминия ҳукуматини 2000-2004 йилларда бошқарган. Тергов жараёнида унинг 2004 йилда ўтказилган президентлик сайлови пайти бюджетдан 2 миллион доллар маблағни ноқонуний олгани аниқланган.

Нэстасе сўнгги 20 йил ичида Европада коррупцияда айбланиб қамалган ягона юқори лавозимли амалдор ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG