Линклар

logo-print
Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида чоршанба куни барқарор глобал тараққиёт масаласига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Анжуманга дунёнинг юздан ортиқ давлати раҳбарлари таклиф қилинган. БМТ ташаббуси билан ўтказилаётган йиғин уч кун давом этади.

Анжуманни очар экан БМТ Бош котиби Бан Ки Мун “ер сайёрасининг вақти чегараланган эканини”, шунинг учун одам фаровонлигини таъминлаш табиат ҳисобига бўлмаслиги керак эканини айтди.

Анжуманда иштирок этаётган Ўзбекистон делегациясига Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Наримон Умаров бошчилик қилади.
XS
SM
MD
LG