Линклар

БМТнинг Қийноқларга қарши кураш қўмитаси чоршанба куни Қозоғистон 29 қочқинни Ўзбекистонга қайтариш орқали ўз халқаро мажбуриятларини бузганини эълон қилди.

Қўмита баёнотида айтилишича, қозоқ ҳукумати Ўзбекистонда қочқинлар қамоққа олиниши, қийноққа солиниши мумкинлигини эътиборга олмаган ҳолда мана шундай қарор қабул қилган.

Қозоғистон томони 29 қочқин расмий Тошкент томонидан террорчиликда айблангани учун Ўзбекистон илтимосини бажарганини билдирган. Ўзбекистонга қайтарилган қочқинлар судланиб, узоқ йиллик қамоқ жазоларига маҳкум қилинган.

БМТ қўмитаси Қозоғистондан 29 қочқинга товон пули тўлашни ва уларни Қозоғистонга қайтарилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG