Линклар

logo-print

Покистон бош вазирлигига янги номзод кўрсатилди


Покистон Президенти Осиф Али Зардорий мамлакат бош вазирлигига Махдум Шаҳобиддин номзодини кўрсатгани хабар қилинмоқда.

Покистон Олий суди сешанба куни бош вазир Юсуф Ризо Ғилонийни ҳокимиятдан четлатган эди.

Покистон тўқимачилик саноати вазири Махдум Шаҳобиддин Покистон Халқ партиясининг кўп йиллик аъзосидир. Халқ партияси кўпчилик ўринларга эгалик қиладиган парламент қуйи палатаси жума куни Шаҳобиддин номзодини овозга қўйиш учун махсус мажлис ўтказади.

Олий суднинг Ғилонийни лавозимидан бўшатишига собиқ бош вазир апрел ойида судга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатганликда айбдор деб топилгани сабаб бўлди. Бунга эса Ғилонийнинг суд талабига кўра, Швейцария банкига президент Зардорий устидан коррупцияга оид тафтишни қайтадан бошлаш сўровини юборишдан бош тортгани сабаб бўлди.

Зардорий ҳам, Ғилоний ҳам Покистон Халқ партияси вакилларидир.
XS
SM
MD
LG