Линклар

logo-print

Эквадор президенти: Ассанжнинг бошпана тўғрисидаги сўрови жиддий кўриб чиқилмоқда


Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж.

Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж.

Эквадор Президенти Рафаэл Корреа ўз ҳукумати Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг сиёсий бошпана тўғрисидаги сўровини жиддий кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Бироқ, Венесуэла телеканалига берган интервьюсида, Корреа бунга оид қарор қачон қабул қилинишини ошкор қилмади.

Ассанж суд орқали Швецияга экстрадиция қилиниш хавфини бартараф қила олмагач, сешанба куни Лондондаги Эквадор элчихонасидан бошпана сўради. Швеция Ассанжни жинсий тажоввузга оид жиноятларда айбламоқда.

Унинг тарафдорлари эса Швеция илгари сураётган айбловлар асли автралиялик Ассанжни Қўшма Штатларга топшириш учун баҳона дея баҳоламоқда.

Ассанж АҚШга тегишли юз минглаб махфий ҳужжатни ошкор қилгани учун Америкада суд қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG