Линклар

logo-print

АҚШ Афғонистондаги наркотрафик тармоғи аъзоларига санкция жорий қилди


АҚШ Молия вазирлиги Афғонистондаги Баракзаи наркотрафик тармоғининг тўрт аъзосига нисбатан санкция жорий қилиб, АҚШ фуқароларининг улар билан олди-берди қилишларини тақиқлаб қўйди ва Америка банкларидаги уларга қарашли активларни музлатиб қўйди.

Молия вазирлиги баёнотида айтилишича, Афғонистоннинг Герешк шаҳарчасида жойлашган наркотрафик тармоғига Шох Муҳаммад Баракзаи етакчилик қилади.

У ўтган йили Афғонистоннинг наркотикларга қарши кураш агентлиги томнидан қўлга олинган эди.

АҚШ санкциялари Хожи Боз Муҳаммад, “Доктор” лақабли Абдул Ҳади, ва Муҳаммад Валиларга нисбатан ҳам жорий қилинди. Вашингтон уларни афюн етиштириш, қайта ишлаш, транспортировка қилиш ва жиноий гуруҳ молиявий ишларини юритишда айбламоқда.

Санкцияларда шунингдек, жиноий гуруҳ фойдаланган иккита валюта алмаштириш шохобчасининг номи ҳам келтирилган.

Афғоснистон қора дори етиштириш бўйича дунёдаги етакчи мамлакат бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG