Линклар

logo-print

Покистон суди бош вазирликка даъво қилаётган Шаҳобиддинни ҳибсга олишни буюрди


Покистон Тўқимачилик саноати вазири ва бош вазирликка номзод Махдум Шаҳобиддин.

Покистон Тўқимачилик саноати вазири ва бош вазирликка номзод Махдум Шаҳобиддин.

Покистон матбуотининг хабар қилишича, мамлакат суди президент Осиф Али Зардорий бош вазир лавозимига номзодини кўрсатган Махдум Шаҳобиддинни ҳибсга олишни буюрган.

Шаҳобиддинни гаров эвазига чиқиш ҳақи берилмаслиги шарти билан ҳибсга олиш ордери ҳақидаги хабар унинг номзоди кўрсатилишидан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди.

Айтилишича, ҳибсга олиш ордери Шаҳобиддин соғлиқни сақлаш вазир бўлган пайтда тақиқланган дори воситасининг мамлакатга импорт қилиниши билан боғлиқдир.

Ҳозирча суд қарори Шаҳобиддиннинг бош вазирликка номзоди кўрсатилишига таъсир қиладими, йўқми номаълум қолмоқда.

Президент Осиф Али Зардорий ҳозирда тўқимачилик саноати вазири лавозимида ишлаётган Махдум Шаҳобиддин номзодини пайшанба куни илгари сурди.

Покистон Олий суди сешанба куни бош вазир Юсуф Ризо Ғилонийни ҳокимиятдан четлатган эди.

Зардорий доҳил Покистон Халқ партияси кўпчилик ўринларга эгалик қиладиган парламент қуйи палатаси жума куни Шаҳобиддин номзодини овозга қўйиш учун мажлис ўтказиши кутилаётган эди.
XS
SM
MD
LG