Линклар

logo-print

Қозоғистонда сафдошларини калтаклаган аскарлар ҳибсга олинди


Қозоғистон Ҳарбий прокуратураси сафдошларини калтаклаганликда гумонланаётган чегара қўшинларининг уч аскари, жумладан командир ҳибсга олинганини маълум қилди.

Бу ҳақда пайшанба куни эълон қилинди. Шу ҳафта бошида Қозоғистон-Хитой чегарасида хизмат қилаётган 11 аскар Зайсан завтавсида, хизмат жойини ташлаб кетган эди. Қўлга олинганидан кейин аскарлар катта сафдошлари томонидан калтаклангани тўғрисида шикоят қилгани айтилди.

Бу воқеадан уч ҳафта аввал Қозоғистоннинг Хитой билан чегарасида 14 чегарачи ва маҳаллий ўрмончининг ўлиги топилган эди. Уларни ўлдирганликда гумон қилинаётган аскарнинг сафдошлари томонидан калтаклангани тўғрисидаги кўрсатмаси телевидениеда кўрсатилди.
XS
SM
MD
LG