Линклар

Исроил Эронга нисбатан кескинроқ чора кўрилишини талаб қилди


Эрон билан олти қудратли давлат ўртасида Теҳроннинг ядровий дастурига оид музокаралар натижасиз якунланиши ортидан Исроил Исломий Республикага нисбатан кескинроқ чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.

Яҳудий давлати Бош вазир ўринбосари Шаул Мофаз бу ҳақда Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашувдан кейин баён қилди.

Исроил расмийси шунингдек, эҳтимолий ҳарбий интервенцияга ишора қилиб, “бошқа имкониятларга ҳам тайёр бўлиб туришга” чақирди.

Ҳафта бошида олти қудратли давлат ва Эрон вакилларининг Москвада ўтказилган музокаралари ҳеч бир натижасиз якунланди.
XS
SM
MD
LG