Линклар

logo-print

Афғонистондаги зўравонликларда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди


Афғонистон расмийларига кўра, Хўст вилоятида худкуш бомабчи НАТО конвойига ҳужум қилиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлган.

Қурбонларнинг 17 нафари афғон, жумладан, тинч фуқаролар ва хавфсизлик кучлари ходимлари экани айтилмоқда.

АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси тарқатган баёнотга кўра, портлашда НАТОнинг уч аскари ва уларнинг таржимони ҳам нобуд бўлган. Аскарларнинг учаласи ҳам америкалик бўлгани айтилмоқда.

Худкуш мотоцикл ёки машинада бўлганига оид турли хабарлар келмоқда.

Айни пайтда, Афғонистон жанубидаги Лоғар вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида олти фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG