Линклар

logo-print

Ҳамас Ғазода Исроил билан сулҳага тайёрлигини билдирди


Фаластиннинг Ҳамас гуруҳи Ғазо Минтақасида Миср воситачилигида Исроил билан сулҳ ўрнатишга тайёрлигини билдирди.

Бироқ бу ҳақда хабар пайдо бўлгач, Исроил армияси Фаластин жанггарилари пайшанба куни Ғазодан туриб яҳудий давлати ҳудудига саккизта ракета отганини маълум қилди. Талафотлар ҳақида хабарлар бўлмади.

Душанба кундан бери Исроил Ғазога қилган ҳаво ҳужумларида сккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Айни пайтда, Ғазодан отилган ўнлаб ракеталар бир неча исроилликни жароҳатлади.

Бу икки томон ўртасида кейинги ойларда рўй берган зўравонликларнинг энг талафотлиси бўлди.

Ҳамас ташкилотининг қуролли қаноти Исроил ўз “агрессиясини” тўхтатса, сулҳ тузишга тайёр эканини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG