Линклар

Лавров Россия кемасида Сурия режими учун вертолётлар бўлганини тасдиқлади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров йўлидан қайтарилган Россия кемаси Сурия режими учун учта ҳарбий вертолёт олиб кетаётган эди дея маълум қилди.

Лавров пйшанба кунги баёноти билан ҳафта бошида Британия сув ҳудудига киргач, ортга қайтарилган Россия кемаси вертолёт олиб кетаётганини илк бор тасдиқлади.

“Эхо Москвы” радиосига берган интервьюсида Лавров “Алаид” номли кема 2008 йили Сурия билан имзоланган шартномага кўра, Россия таъмирдан ўтказиб берган учта вертолётни олиб кетаётган эди, дея таъкидлади.

У шунингдек, кема ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олиб кетаётганини ҳам қўшимча қилди, лекин тафсилотларни очиқламади.

Лавров кемада можаро авж олган Сурияга қурол аслаха олиб кетаётганига оид хабарларни рад этиб, бу каби иддаолар Россиянинг обрўсига путур етказишга қаратилган дея таъкидлади.

Ғарб ҳукуматлари Россияни Сурия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатишга чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG