Линклар

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги сўфийлар масжиди олдида содир этилган портлашда камида уч одам ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам яраланди.

Портлаш пайшанба куни сўфийлар ибодат учун йиғилган пайтда содир этилган.

Қурбон бўлганларнинг икки нафари тўрт ва беш ёшли бола экани хабар қилинди. 23 нафар ярадорларнинг 11 нафари ҳам болалардир.

Портлаш Толиблар томонидан содир этилгани гумон қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG