Линклар

logo-print
Қирғизистоннинг Боткен туманида пайшанба куни гаровга олинган 16 нафар тожикистонлик озод этилди.

Боткен вилоят расмийларининг билдиришича, 20 июн куни Тожикистон ҳудудида 30 кило қизил симоб олиб кетаётган уч нафар қирғизистонлик қўлга олинган. Шундан сўнг Боткен тумани Дўстлик қишлоғида яшовчи 150 одам Қирғизистон бозорига келган тожикистонликларни гаровга олган.

Боткен вилояти губернатори ўринбосари, милиция, прокуратура ва миллий хавфсизлик қўмитаси ходимларининг қишлоқ аҳолиси билан олиб борган музокаралари натижасида 16 нафар тожик фуқароси озод қилинган.

Айни пайтда Тожикистон билан қўлга олинган қирғизистонликларни ҳибсдан озод қилиш масаласида сўзлашувлар олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG