Линклар

Парламентда АҚШ билан имзоланган шартномани ратификация қилиш жараёни бошланди


Ўзбекистон парламентининг қуйи палатасида АҚШ билан юк ва ходимларни транзит қилиш шартномасини ратификация қилиш жараёни бошланди.

12.uz сайтининг хабар беришича, 20 июн куни парламентнинг “Адолат” социал-демократлар фракциясида мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган.

Парламент матбуот хизматининг билдиришича, АҚШ билан Афғонистондан олиб чиқилаётган юкларни ва ҳарбийларни Ўзбекистон орқали ҳаво йўли билан транзит қилиш шартномаси 2012 йил 28 мартида Тошкентда имзоланган.
XS
SM
MD
LG