Линклар

Фарғонада ҳуқуқ ҳимоячиси Эркин Қўзиевга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Ҳуқуқ ҳимоячисининг рафиқаси Марҳабо Қўзиевага кўра, 21 июн куни Фарғона вилоят судининг кассация ҳайъати ҳуқуқ фаолига белгиланган жазо чорасини мустаҳкамлади. Эркин Қўзиев суддан сўнг жазони ижро этиш муассасасига этап қилинди. У Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасига келтирилган.

Шу йилнинг 3 май куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани суди “Эзгулик” жамияти фаоли Эркин Қўзиевни 3 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилган. 49 яшар ҳуқуқ ҳимоячиси фирибгарлик ва пора олди-бердисида воситачилик қилганликда айбланган.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари суд ҳукмини ҳуқуқ фаолига босим кўрсатиш ва унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш сифатида талқин этадилар.
XS
SM
MD
LG