Линклар

Покистон парламенти янги Бош вазир номзодини муҳокама қилмоқда


Покистон Бош вазири лавозимига номзоди кўрсатилган Ража Первез Ашраф.

Покистон Бош вазири лавозимига номзоди кўрсатилган Ража Первез Ашраф.

Покистондаги ҳукмрон коалиция Ража Парвез Ашрафни Бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатди.

Ража номзодининг иқтидордаги Покистон Халқ партияси ва унинг коалициядаги ҳамкорлари кўпчилик ўринни эгаллаган парламент қуйи палатасида жума куни тасдиқланиши кутилмоқда.

Покистон суди Бош вазир лавозимига президент Осиф Али Зардорий номзод қилиб кўрсатган Махдум Шаҳобиддинни ҳибсга олишни буюрганидан сўнг¸ Ража янги номзод этиб кўрсатилди.

19 июн куни Покистон Олий суди Бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний ваколатларини тўхтатиш ҳақида қарор чиқариб президент Зардорийга янги Бош вазир сайлаш чораларини кўришни тавсия қилди.

Апрел ойида суд Ғилонийни пора олганлик бўйича президент Зардорийга нисбатан қайта жиноий иш очмаганликда айбдор деб топди.
XS
SM
MD
LG