Линклар

logo-print
Афғонистон полицияси пойтахт Кобул ташқарисидаги меҳмонхонага толибларнинг қарийб 12 соат давом этган ҳужуми тугаганини билдирди.

"Spozhmai" меҳмонхонасига ҳужум оқибатида 20 киши, жумладан, тинч аҳолидан 15 киши ўлгани айтилмоқда.

Расмийларга кўра, отишма пайтида меҳмонхонага ҳужум қилган тўрт жанггарининг ҳаммаси ўлдирилган.

Афғонистон полициясига кўра, автомат ва гранатамётлар билан қуролланган жанггарилар пайшанба куни кечқурун Қарға кўли бўйида жойлашган меҳмонхонага ҳужум қилиб одамларни гаровга олган.

Узоқ давом этган отишма пайтида ўнлаб одам гаровдан озод қилинган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG