Линклар

logo-print
Ироқ пойтахти Бағдоднинг одамлар билан гавжум машҳур бозорида иккита бомба портлагани оқибатида камида 13 одам ўлди.

Ироқ полицияси ва касалхона расмийларига кўра, Ал-Ҳусайния бозоридаги ҳужум пайтида юздан ортиқ одам жароҳат олган.

Бағдоднинг шимолий қисмидаги бу минтақада асосан шиалар яшайди.

Хабарларга кўра, ўтган йил декабр ойида Ироқдан АҚШ қўшинлари олиб чиқилганидан кейин шиа, сунний ва курд сиёсий фракциялари ўртасида вазият таранглашган.
XS
SM
MD
LG