Линклар

logo-print
Халқаро Амнистия ташкилоти Қозоғистонда ҳибсга олинган режиссёр Бўлат Отабоевни “виждон тутқини” деб эълон қилди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилот чиқарган баёнотда Отабоевга қўйилган айбловларнинг “уйдирма” экани ва унинг фақат “сўз эркинлиги ҳаққидан фойдалангани” билдирилган.

Ўтган ҳафта қўлга олинган Отабоев 2011 йил декабр ойида Жанаўзен шаҳрида иш ташлаган нефт заводи ишчилари орасида “ижтимоий нафрат қўзғатганлик”да айбланмоқда.

Жанаўзенда рўй берган зўравонликлар пайтида 16 намойишчи полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.

Жорий йил март ойида Бўлат Отабоев Жанаўзен воқеаларига ишора қилувчи теарт томошасини саҳналаштирган эди.

Германия ва Қозоғистон театрлари ўртасидаги ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун Отабоевга август ойида Германиянинг “Гёте” медали топширилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG