Линклар

Чех Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида Ўзбекистонда Европа бизнес уюшмаси очиш таклифининг тақдимот маросими ўтказилди.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, янги уюшма Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий манфаатга эга бўлган тадбиркорлар ва ширкатларни ўз ичига олади.

Маросимда ЕИга аъзо давлатларнинг иқтисодчи дипломатлари ва Тошкентдаги Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари қатнашди.

Уюшманинг мақсади Европа бизнес тизимларини Ўзбекистонда тақдим қилиш, Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларнини қўллаб-қувватлаш, ЕИга аъзо давлат корхоналарининг Ўзбекистон бозорига кириб келишида ахборот базаларини яхшилашдан иборат.
XS
SM
MD
LG