Линклар

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси 2012 йилда “Ягона ойна” тамойили бўйича мамлакат бўйлаб 80 та янги савдо шаҳобчасини фойдаланишга топширишни режаламоқда.

Бу ҳақда “Ўзбектелеком” матбуот хизмати ўз Интернет сайти орқали хабар тарқатди.

Ширкатга кўра¸ аксар янги идораларнинг туман марказлари ва қишлоқ жойларида ишга туширилиши мўлжалланган.

“Ўзбектелеком” савдо шаҳобчаларида ҳар қандай абонент телефон, ажратилган линия бўйича Интернет, симсиз телефон хизматлари ҳамда CDMA-450 стандартидаги мобил Интернет каби хизматларни бир жойда, бир оператордан олиш имконига эга бўлади.
XS
SM
MD
LG