Линклар

Таҳрир майдонида норозилик давом этмоқда


Таҳрир майдонига йиғилган Мусулмон биродарлиги исломий ҳаракати тарафдорлари.

Таҳрир майдонига йиғилган Мусулмон биродарлиги исломий ҳаракати тарафдорлари.

Қоҳира шаҳрининг Таҳрир майдонида минглаб мисрлик мамлакатни бошқараётган генераллар ўз салоҳиятини узайтиришига қарши намойиш ўтказмоқда.

Намойиш Миср президенти лавозими учун ўтган ҳафтада ўтказилган сайлов натижалари эълон қилиниши кутилаётган пайтда бўлиб ўтмоқда.

Намойишда жума намозига бошчилик қилган уламо сайловда Мусулмон биродарлиги исломий ҳаракати номзоди Муҳаммад Мурсий ғалаба қозонганини айтди.

Собиқ президент Ҳусни Муборак даврида Бош вазир бўлиб ишлаган президентликка даъвогар Аҳмад Шафиқ ҳам сайловда ғалаба қозонганини иддао қилиб, Мусулмон биродарлигини сайлов комиссияси расмийларини қўрқитишга уринаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG