Линклар

logo-print

Маркази Вашингтонда жойлашган Тинчлик жамғармаси бу йил саккизинчи бор йиллик “Давлатчилик инқирози рейтинги”ни эълон қилди. Унга кўра¸ Ўзбекистон иқтисодий-ижтимоий мезонлар¸ шунингдек давлатнинг ўз функциясини қанчалик бажараëтганию ҳукуматнинг инсон ҳақлари ва қонун устиворлигига қанчалик ҳурмат кўрсатиши бўйича минтақадаги энг ночор давлат деб топилди.

Бу йилги “Давлатчилик инқирози рейтинги”га кўра¸ Ўзбекистон 178 давлат киритилган рўйхатнинг 39-поғонасига қўйилди.

Гапнинг индаллосиданоқ айтиш лозим жиҳат шундаки¸ бу рейтингда рўйхат тепасига қўйилган давлат мутлақ инқироздаги¸ энг тубидаги эса¸ инқироздан мутлақ йироқ давлатдир.

Сомали бешинчи йилки муттасил биринчиликда¸ Финляндия эса¸ инқироздан энг йироқ давлат сифатида 178-ўринда қолди.

2011-2012 йилги ижтимоий-иқтисодий ва хавфсизлик вазиятини таҳлил қилган Тинчлик жамғармаси Ўзбекистонни Марказий Осиë давлатлари орасида энг тепага - Ўзбекистонни Марказий Осиë давлатлари орасида энг тепага – 39-ўринга қўйди ва минтақа ичида давлатчилик инқирози аломатлари энг кучли мамлакат сифатида эътироф этди.

Қиëс учун – бир неча инқилоб ва миллий қирғинни бошдан кечирган Қирғизистон 41-ўрин¸ фуқаролик урушидан чиққан Тожикистон 46-ўрин¸ дунëнинг энг ëпиқ давлатларидан бири ҳисобланмиш Туркманистон 81-ўрин¸ Қозоғистон эса¸ минтақа ичида пастдан биринчи – 107-ўринга қўйилди.

Айни пайтда Қирғизистон¸ ўтган бир йил ичида давлатчилик инқирози аломатларини камайтириш бўйича дунëда энг яхшиланган давлат сифатида эътироф этилди.
Тинчлик жамғармаси хулосалари 12 мезон бўйича ўтказилган бир йиллик тадқиқот кўрсаткичларига асосланади.

Бу мезонлар эса:

- Кучаяëтган демографик босим;
- Қочқинларнинг оммавий чиқиши ëхуд мамлакат ичида саргардон бўлганлар;
- Қасос истаëтган гуруҳлар шикояти;
- Одамларнинг сурункали ва давомли қочиши;
- Нотекис иқтисодий тараққиëт;
- Қашшоқлик ва кескин ëки оғир иқтисодий чўкиш;
- Давлатнинг легитимлиги;
- Давлат хизматларининг муттасил ëмонлашуви;
- Инсон ҳақлари ва қонун устиворлигининг бузилиши;
- Хавфсизлик тизимлари;
- Гуруҳларга бўлинган элитанинг кучайиши;
- Ташқи ўйинчилар аралашувидан иборатдир.

Дунёнинг 177 давлатида ҳукуматлар фаолияти натижаларига қараб тузилган 2011 йилги рўйхатда Ўзбекистон 88,3 балл билан 40-ўринни эгаллаган эди.

2010 йилги рўйхатда эса Ўзбекистон 90,5 балл билан 36-ўринни эгаллаган эди.

2012 йилги рейтингга кўра¸ Ўзбекистондаги вазият 2011 йилга нисбатан салгина ëмонлашган ва мамлакатдаги “давлатчилик инқирози” аломатлари кучайган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG