Линклар

logo-print

Ража Парвез Ашраф Покистон Бош вазири бўлди


Покистоннинг янги Бош вазири Р.П.Ашраф.

Покистоннинг янги Бош вазири Р.П.Ашраф.

Покистон парламенти Ража Парвез Ашрафни мамлакат Бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги таклифни маъқуллади.

Собиқ Энергетика ва сув ресурслари вазири Ашраф ҳукмрон Покистон халқ партияси аъзоси.

Жума кунги парламент йиғилишида 342 депутут Ашрафни қўллаб, 172 депутат унга қарши овоз берди.

Ража Парвез Ашраф Олий конституциявий суд томонидан ваколати тўхтатилган Юсуф Риза Ғилонийнинг ўрнини эгаллади.

Апрел ойида суд Ғилонийни пора олганлик бўйича президент Осиф Али Зардорийга нисбатан қайта жиноий иш очмаганликда айбдор деб топган эди.
XS
SM
MD
LG