Линклар

Хитойнинг Эксимбанки Ўзбекистон ҳукуматига Амударё ўзанини тозалаш учун 28. 5 миллион долларлик кредит беради.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг билдиришича, бу пулга дарё ўзанини тозаловчи техник воситалар сотиб олинади. Қарз 20 йиллик муддат билан берилмоқда.

Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистон Хитой берган қарзлар ҳисобига шу кунгача 80 миллион долларлик гидромелиоратив техника воситаларини сотиб олган.
XS
SM
MD
LG