Линклар

Норвегиялик террорчи Андрес Брейвикка нисбатан бир неча ойдан бери давом этаётган суд жараёни август ойида якунланади. Мазкур ишни кўраётган судя Элизабет Арнтцен Брейвикка ҳукм 24 август куни ўқилишини маълум қилди.

Давлат айбловчиси суддан Брейвикни “руҳий касал” деб тан олишни илтимос қилмоқда. Адвокатлар эса Брейвик ҳоҳиши билан “ўз ҳимоясидаги одамни руҳий соғлом деб тан олиш, унга нисбатан энг оғир жазони белгилаш ёки энг оғир жазо белгиланмаса, Брейвикни озод этиш”ни талаб қилмоқда.

Андрес Брейвик ўтган йилнинг июл ойида Утоя оролида ва Ослода 77 одамни ўлдирганини тан толган. Брейвикка кўра, у бу ишни Европани “мултикултуриализм” ва “исломийлаши”дан сақлаш мақсадида амалга оширган.
XS
SM
MD
LG