Линклар

logo-print
Қозоғистоннинг Мангистау вилоят суди лавозимини суиистеъмол қилганликда айбланаётган Жанўзен шаҳрининг собиқ ҳокими Орак Сарбопоевни оқлади.

Орак Сарбопаев, жумладан, "катта миқдорда пора олганлик”да ҳам айбланаётган эди. Суд жараёнида унга қўйилган айблар ўз исботини топмагани қайд этилиб, собиқ амалдор суд залидан озод қилинган.

Ўтган йилнинг декабр ойида Жанўзен шаҳрида ва Шетпе аҳоли пунктида оммавий тартибсизликлар юз берган эди. Тартибсизликларда 15 одам ўлган, юздан ортиқ одам яраланган.

Бу воқеани тергов қилган прокуратура тартибсизликларга маҳаллий амалдорларнинг ноқонуний ҳаракатлари сабаб бўлган, деган хулосага келган эди.
XS
SM
MD
LG